• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 31 марта 09:45

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Тожикистонга жўнаб кетди

Мамлакат етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этади ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказади.

382
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 31 март куни амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг қўшма учрашуви ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Кун тартибидан мамлакатлари ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Тадбир якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш кўзда тутилган. Давлат раҳбарлари санъат усталарининг қўшма концертида ҳам иштирок этадилар.

382
0