• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 28 марта 15:05

Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда

Айрим ҳудудларда шу кунларда ҳаво ҳарорати +26 даражагача кўтарилади.

180
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлиши сақланиб туради, Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий, Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 10-15 даража илиқни ташкил этади. 

29-31 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 29 мартда айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик  (ёмғир, қор) бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезикда эсади, 30-31 март кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса 19-22 даража илиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 23-26 даража илиққача исийди.

Бугун Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади.

29-31 март кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 20-22 даража илиққача кўтарилади.

180
0