• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 28 марта 11:26

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур учрашувларига старт берилди

Суперлига учинчи турининг икки ўйини кеча бўлиб ўтди, қолган ўйинлар бугун ва эртага бўлиб ўтади.

239
0
UzPFL

Кеча, 28 март куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг учинчи тур ўйинларига старт берилди. Ушбу турни "Хоразм" — "Бухоро" ва "Қўқон-1912" — "Шўртан" жамоалари ўзаро ўйнаб бошлаб берди.

Воҳа дербисида "Хоразм" ўз уйида "Бухоро"ни қабул қилди ва йирик 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. "Қўқон-1912" ва "Шўртан" ўртасидаги учрашувда иккала жамоа ҳам дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди ва 1 очко дан бўлишиб олишди.

Суперлиганинг қолган учрашувлари бугун ва эртага бўлиб ўтади. Ўйинлар бошланиш вақти қуйидагича кўриниш олган.

28 март: "Қизилқум" — ОКМК ўйини ўйини бошланиш вақти 16:45

28 март: "Навбаҳор" — "Андижон" ўйини бошланиш вақти 19:30

28 март: "Бунёдкор" — "Сурхон" ўйини бошланиш вақти 20:00

29 март: "Насаф" — "Нефтчи" ўйини бошланиш вақти 18:30

29 март: "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини бошланиш вақти 20:00

29 март: "Пахтакор" — "Динамо" ўйини бошланиш вақти 20:30

Суперлига 2-тур учрашувлардан кейин мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олган.

239
0