2025 йил 28 март куни Uzum Bank мижозлари Visa халқаро тўлов тизимига тегишли Uzum пластик картасига буюртма беришлари мумкин. У Ўзбекистон ва хорижда харидлар учун тез ва хавфсиз тўлов қилиш, пул ўтказиш ва нақд пул ечиш имконини беради. Uzum виртуал картасидан республика бўйлаб 1,5 миллиондан ортиқ аҳоли фойдаланади.
Шахсий маҳаллийлаштирилган инфратузилма нафақат нақдсиз тўловларни бир зумда бажариш, балки мижозларга картани тез чиқариш ва олиш имконини беради. Uzum пластик картасини Uzum Bank иловасида бир неча клик орқали расмийлаштириш ва мамлакат бўйлаб 30 дан ортиқ ҳудуддаги 140 та Uzum Market топшириш пунктларидан бирида олиш мумкин. Кўп даражали ҳимоя тизими операциялар ва мижоз маълумотларининг хавфсизлигини таъминлайди.
Картани Uzum Bank иловасида бепул тўлдириш ва Ўзбекистон ҳудудидаги харидларни конвертация ва ортиқча харажатларсиз тўлаш мумкин. Танишларингиз ва яқинларингизга банк ичида, шунингдек, Uzcard ва Humo карталарига комиссиясиз пул ўтказинг: шунчаки рўйхатдан контактни танланг ёки телефон рақамини киритинг.
Uzum картага 25 миллион сўмгача янгилануучи лимит уланиши мумкин — мижоз пулни қандай сарфлашни ўзи танлайди: ҳамкорлардан харидларни насияга олиш ёки микрокредитни картасига ўтказиш мумкин. Лимит маблағларни қулай бошқариш, муддатидан олдин тўлашда комиссияни камайтириш ва муҳим харидлар учун қўшимча пул олиш имконини беради.
Uzum экотизимига тегишли сервисларнинг интеграцияси эвазига карта фойдаланувчилари Uzum Market ва Uzum Tezkorдан қўшимча афзалликлар ва махсус таклифлардан фойдаланиш имконига эга бўлишади. Март ойида Uzum Bank ATTO билан ҳамкорликда Тошкентда жамоат транспорти учун тўлов қилиш имкониятларини ҳам кенгайтирди: энди метрода ҳам, пойтахт автобусларида ҳам йўл ҳақини Uzum пластик картаси ёки банк иловасидаги ягона QR-код орқали тўлаш мумкин. Апрел ойининг охиригача Uzum картага қайтариладиган 1050 сўм кешбек билан сафар нархи 650 сўмга тушади.
Реклама ҳуқуқлари асосида