Поиск
RUUZ

Спорт

ЖЧ-2026 саралаш: Бугун Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши баҳс олиб боради

Ушбу учрашув Теҳрондаги муҳташам "Озоди" стадионида бўлиб ўтади.

79views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 25 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичининг 8-тур доирасида Теҳронда Эронга қарши баҳс олиб боради.
Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да Теҳрондаги "Озоди" стадионида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги турда Тимур Кападзе шогирдлари Тошкентда Қирғиз Республикаси терма жамоасига қарши учрашув ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон МТЖ билан бир гуруҳдан жой олган ва Ўзбекистон МТЖни таъқиб қилиб келаётган БАА сафарда Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради.
Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда 16 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. 19 очко билан Эрон гуруҳда карвонбошилик қилмоқда. Ўзбекистонни таъқиб қилиб келаётган БАА ва Қатар 10 очко билан учинчи ва тўртинчи ўринларни банд этиб турибди.
79views0replies
0

Комментарии