• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 22 марта 13:39

Ўзбекистон жаҳон парламентаризмининг марказига айланади

Йиғилишда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинади.

306
0
senat.uz

Марказий Осиё тарихида илк маротаба Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари "Tashkent City" ҳудудидаги Конгресс-холл мажмуасида ўтказиладиган мазкур анжуманда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.

Йиғилишнинг асосий мавзуси "Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати" бўлиб, унда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш каби масалалар муҳокама қилинади.

Ассамблея сўнггида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.

306
0