Бугун, 20 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг 3-босқич доирасидаги 7-тур учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон миллий терма жамоасини қабул қилди.
Учрашув Ўзбекистоннинг катта устунлиги билан давом этди. Ўйиннинг 25-дақиқасида рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди ва Қирғизистоннинг бир ўйинчисига қизил карточка кўрсатилди. Аммо, жамоа сардори Элдор Шомуродов 11 метрлик жарима зарбасидан фойдаланолмади.
Шундан сўнг, 40-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов ҳисобни очиб, жамосини олдинга олиб чиқди. Шу билан бошқа гол киритлмади ва Ўзбекистон кичик ҳисоб билан ғолиб бўлди.
Айни вақтда гуруҳда Ўзбекистон 16 очко билан 2-ўринда кетмоқда.

25 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради.
Унда Ўзбекистон МТЖ футболчилари ўз майдонида Қирғиз Республикаси футболлиларига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.












