Поиск
RUUZ

Реклама

Миллий туроператор Centrum Holidays ва авиакомпания Centrum Air MITT 2025 кўргазмасида

Миллий туроператор Centrum Holidays ва Ўзбекистоннинг йирик хусусий авиакомпанияси Centrum Air Москва шаҳрида бўлиб ўтган МИТТ 2025 – Халқаро туризм ва меҳмондўстлик индустрияси кўргазмасида иштирок этди. Уч кун давомида компания вакиллари ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказди ва узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик бўйича бир қатор шартномалар имзолади.

129views0replies
0

MITT – бу дунё туризм соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири бўлиб, 30 йилдан ортиқ вақт давомида глобал туризм индустрияси етакчиларини бир жойга тўплайди. Кўргазмада туризм компаниялари, меҳмонхона тармоқлари, MICE-агентликлари, бронлаш хизматлари ва 30 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистонни халқаро сайёҳлик йўналиши сифатида тақдим этиш
Кўргазмадаги асосий мақсадлардан бири Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намойиш этиш бўлди. Меҳмонларга мамлакатнинг маданий-тарихий маршрутлари, экотуризм ва гастрономик саёҳатлар бўйича кенг имкониятлари тақдим этилди. Ўзбекистон туризм соҳаси жадал ривожланаётган давлатлардан бири бўлиб, Centrum Holidays халқаро ҳамкорларга сифатли сайёҳлик хизматларини таклиф этмоқда.
Янги авиа йўналишлар ва Россия бозоридаги ўсиш
Centrum Air авиакомпанияси Ўзбекистондан Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Новосибирск шаҳарларига янги тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқда. Ушбу рейслар Россиядан Ўзбекистонга саёҳат қилишни осонлаштириш билан бирга, туристик пакетларнинг ривожланишига ҳам хизмат қилади. Пакетлар авиачипта, меҳмонхона ва экскурсион дастурларни ўз ичига олади.
МИТТ 2025 доирасида Centrum Holidays ва Centrum Air компаниялари халқаро туризм соҳасидаги мутахассислар билан учрашиб, ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришди.
Келажак режалари
Centrum Holidays ва Centrum Air халқаро туризмни ривожлантиришда фаол иштирок этишда давом этади. МИТТ 2025 доирасида ўрнатилган янги алоқалар ва имзоланган шартномалар сайёҳларга қулай ва сифатли хизматлар тақдим этиш имконини кенгайтиради.
Телефонлар: +998 55 518 88 88 (авичипта бўйича), +998 77 290 08 80 (саёҳат бўйича)
Сайт: centrum-air.com;
Instagram@centrum_holidays, @centrumair;
Telegram@centrumair, @centrumholidays.
Реклама ҳуқуқлари асосида
129views0replies
0

Комментарии