Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 16:30 ларда, Наманган шаҳри И. Каримов – Истиқлол кўчалари кесишган "Фазо" чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. MAN русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, Nexia ҳайдовчиси (42 ёш), ҳайдовчининг хотини (39 ёш), ҳайдовчининг фарзандлари (13 ва 10 ёш) ва йўловчилар (34 ва 7 ёш) ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

