• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 20 марта 11:29

Ўзбекистонликларни Наврўз байрамида ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

200
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво +25...+27 даража илиққача, баъзи жойларда +30 даража илиққача кўтарилади.

21 мартда республика ҳудудининг катта қисмида Наврўз байрами қулай об-ҳаво шароитида ўтади, фақат республика шимолининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати +27...+30 даража илиқ атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 22-23 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Айрим тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади.

Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва +22...+27 даража илиқни ташкил этади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. 

Тошкентда 20-23 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 21 ва 23 мартда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +12...+14 даража илиқ, кундуз кунлари +26...28 даража илиқ бўлади.

200
0