Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда юк машинаси Lacetti ва йўловчи ташувчи микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Вафот этганларнинг 1 нафари воқеа жойида, қолган икки нафари эса кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

164views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча, 19 март куни Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 18 март куни Жиззах шаҳри Нурлиобод МФЙ ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган Қўқон-Жиззах автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси ўзи билан бир йўналишда олдиндан чапга бурилиш учун тўхтаб турган Lacetti ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташувчи микроавтобус билан тўқнашиб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Жабрланган 15 нафар фуқаролар РШТЁИМ Жиззах филиалига олиб борилган. Жабрланган 2 нафар жабрланувчи кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
164views0replies
0

Комментарии