• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 19 марта 20:34

Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди

Учрашувда Тошкент халқаро тижорат судини ишга тушириш каби қатор масалаларга тўхталиб ўтилди.

238
0

Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.

Маслаҳатчининг жорий йилги фаолиятининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш бўйича амалий чоралар кўриш, хориждаги етакчи таълим муассасаларида давлат хизматчиларининг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак Ўзбекистон инвестиция салоҳияти "роуд-шоуси" ва Тошкент халқаро инвестиция форумини етакчи хорижий компаниялар ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Тошкент халқаро тижорат судини ишга туширишнинг амалий жиҳатлари ва иқтисодий ривожланиш соҳасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга тўхталиб ўтилди.

238
0