Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқанддаги мактабда 8-синф ўқувчиси мактаб директори томонидан калтакланди — видео

Дарс вақтида икки ўқувчи ўзаро гаплашиб дарсга ҳалақит қилгани ва жабрланувчи томонидан ўқитувчини ҳақорат қилгани бунга сабаб бўлгани айтилган.

325views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги 50-умумтаълим мактаби директори мактаб ўқувчисини калтаклагани айтилган видеохабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Ҳолат юзасидан 50-мактаб директорининг маълум қилишича, 8-"А" синф ўқувчиси Ш.И. 2025 йил 17 март куни биология дарсида синфдоши билан гаплашиб, жим ўтирмаганлиги сабабли ўқитувчи К.Ў. томонидан танбеҳ берилган. Аммо ўқувчи бундан хулоса чиқармасдан, ўқитувчини ҳақорат қилган шундан сўнг ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида тортишув юзага келган.
Бу ҳолатни ўқувчилардан бири мактаб директорига етказган. Директор синфхонага келганда ўқувчи Ш.И. ўқитувчи К.Ў.ни ёқасидан ушлаб турганлигини кўриб ажратишга ҳаракат қилган ва жаҳл устида ўқувчини юзига тарсаки туширганлигини ўз тушунтириш хатида баён этган.
Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.
325views0replies
0

Комментарии