• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 19 марта 2025

Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши оқ либосда майдонга тушади

Эртага ЖЧ-2026 сўнгги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради.

920
0
ЎФА

Эртага Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради. Бугун ушбу баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

ЎФА Матбуот хизматининг маълум қилишича, унда ОФК томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Мазкур баҳсда Ўзбекистон МТЖ футболчилари тўлиқ оқ либосда, Қирғиз Республикаси футболчилари эса тўлиқ қизил либосда майдонга тушади.

920
0