• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 18 марта 16:09

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида ҲАМАСнинг беш нафар етакчиси ҳалок бўлди

Бу ҳолат Исроилнинг Ғазода ҲАМАС ҳаракатига қарши ҳарбий операциялар қайта бошланганидан кейин содир бўлди.

68
0
Reuters

Бугун, 18 март куни Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган кенг кўламли ҳаво ҳужумлари оқибатида ҲАМАСнинг беш нафар етакчиси ва амалдори ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya хабардор манбаларга таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, анклав ИИВ раҳбари ўринбосари Маҳмуд Абу Ватфа, ички операциялар бошлиғи Бахжат Ҳассан Абу Султон, фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари Абу Убайда ал-Жамасий, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳукумати бош вазири Иссам ад-Даалис, ҲАМАС бошчилигидаги ҳукумат қўмитасида адлия вазири ўринбосари Аҳмад Умар Ал-Хатта ҳалок бўлган.

Эслати бўтамиз, бундан аввал Исроил мудофаа армияси Ғазода Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши ҳарбий операциялар қайта бошланганини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

68
0