Поиск
RUUZ

Назначения

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ушбу лавозимни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи Нуъмон Мухаммадиев эгаллади.

59views0replies
0

Президентнинг тегишли қарори билан Нуъмон Усмонович Мухаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Нуъмон Мухаммадиев меҳнат фаолиятини 2004 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада етакчи ва бош маслаҳатчи бўлган. 2009–2013 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттирган.
2016–2023 йилларда Адлия вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Шу жумладан, Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.
Тайинловга қадар, (2023 йилдан) Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

59views0replies
0

Комментарии