Гондурасда бортида ўндан ортиқ йўловчи бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Еl Нeraldo нашри хабар берди.
Роатан миллий полицияси раҳбари Лисандро Мунос Гарсиянинг маълум қилишича, ҳалокат оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Самолёт бортида жами 15 киши ва икки учувчи бўлган.
Нашрнинг ёзишича, самолёт ҳавога кўтарилган, бир дақиқадан сўнг эса денгизга қулаган.