Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 86 турдаги товарларга экспорт божлари жорий этилди

Мазкур тартиб экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш ҳисобланади.

133views0replies
0

Божхона Қўмитаси

2025 йил 14 март куни президентнинг "Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармони қабул қилинди. 
Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди:
— Чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулоти, ипак хомашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж мато товарларига;
(Амалда мазкур товарларни экспорт қилиш учун уюшмаларнинг йиғимлари белгиланган бўлиб, эндиликда улар бекор қилинди.)
— Гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, PET чиқиндилар, рангли металл лом ва чиқиндиларига;
(Амалда ушбу товарларга Ўзбекистон президенти ёки Ҳукуматнинг қарорлари асосида рухсат берилган ҳолда экспорт қилиш мумкин эди. Энди ушбу талаблар бекор қилинди).
Ўзбекистонда қўшилган қиймат яратиш, қайта ишлаш саноатини қўллаб қувватлаш мақсадида республикада ишлаб чиқариладиган стратегик хомашё маҳсулотларига (табиий газ, пахта толаси, пахта линти, минерал ўғитлар, полиэтилен, полипропилен, полистерол, полиэтилентерефталат, ПВХ, мис хомашёси).
Мазкур Фармон
— экспорт тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш,
— маҳаллий хом ашё асосида қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш,
— қайта ишлаш саноатининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
133views0replies
0

Комментарии