• 12 279 сум
    13.71
  • 14 508 сум
    16.2
  • 159 сум
    0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 279 сум
    13.71
  • 14 508 сум
    16.2
  • 159 сум
    0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 17 марта 2025

Ўзбекистонлик боксчи қизлар жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Сербиядаги ушбу чемпионатда терма жамоа 4 та медалга сазовор бўлди.

588
0

Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида илк бор 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.

-66 кг вазн тоифасининг финал жангида Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада ва жаҳон чемпиони, туркиялик Бусеназ Сурменлига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шундай бўлса ҳам, у катталар ўртасидаги дунё биринчиликларининг финалида рингга кўтарилган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.

Кумуш медаль:

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Бронза медаль:

-48 кг: Фарзона Фозилова

-50 кг: Сабина Бобоқулова

-52 кг: Феруза Казакова


588
0