• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 марта 09:00

Ўзбекистонда тезликка жарима ёзишда 10 км/соат айириб ташлаш амалиёти жорий қилинмоқда

Айни вақтда радарлар қайд этган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

173
0
UzNews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди. Бу ҳақда Олий Мажлис қонунчилик палатаси хабар қилди. 

Қонун лойиҳаси билан тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича радар ва спидометрлар кўрсаткичлари хатоларидан келиб чиқиб, қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилмоқда.

Бугунги кунда амалиётда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланиб келинмоқда.

Масалан, ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соат белгиланган ҳудудда радар томонидан 69 км/соат тезлик билан ҳаракатланган деб топилган ҳайдовчига эҳтимолий хатолик билан 64 км/соат (–5 км/соат) тезлик учун жарима қўлланилади.

173
0