Россия президенти Владимир Путин Курск вилоятидаги украиналик аскарларга раҳм-шафқат қилишга тайёрлигини айтди. Унинг сўзлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия қўшинлари томонидан блокадага учраган Украина Қуролли кучлари аскарларининг ҳаётини сақлаб қолиш ҳақидаги чақириғига жавобан янгради. Бу ҳақда Кремль ҳабар берди.
"Трампнинг чақириғини амалга ошириш учун тўлиқ таслим бўлиш ва қўшинларни Курск вилоятидан олиб чиқиш керак бўлади. "АҚШ президентининг чақириғини самарали амалга ошириш учун Украина ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг ўз ҳарбий бўлинмаларига қуролларни ташлаш ва асирга тушиш тўғрисидаги тегишли буйруғи зарур," - дейилади хабарда.
Россия президентининг қўшимча қилишича, ҳарбий хизматчиларга "ҳаёт ва муносиб муносабат кафолатланади."
"Шуни таъкидламоқчиманки, агар улар қуролларини ташлаб, асирга тушсалар, уларга халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ ҳаёт ва муносиб муносабат кафолатланади," - дея ишонтирди Путин.
Бир неча кун олдин у минтақада қўлга олинган барча украиналик ҳарбийлар "террорчилар сифатида кўриб чиқилиши"ни айтган эди.