• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 марта 10:51

Тошкентда рухсат этилмаган жойларга чиқинди ташлаш бўйича рейдлар давом этмоқда

Экологлар томонидан бир кунда салкам 11,5 миллион сўм жарима солинган.

51
0

Экология вазирлиги хабарига кўра, 12 март куни ўтказилган рейд давомида пойтахт ҳудудида бир куннинг ўзида чиқинди ташлаш билан боғлиқ 16 та ҳуқуқбузарлик аниқланди. Ҳуқуқбузарларга МЖтКнинг 91-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жами 11 миллион 375 минг сўм жарима қўлланилди.

Маълумот учун, МЖтКнинг 91-1-моддаси 1-қисмига кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача (375 000 — 1 125 000 сўм), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (3 750 000 — 7 500 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 875 000 — 3 500 000 сўм), мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (7 500 000 — 11 250 000 сўм) миқдорда жарима солинади.

51
0