Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ёш болалари билан тиланчилик қилган аёл мажбуран ИИБ биносига олиб келинди (видео)

Пойтахт ИИББ аёлга куч ишлатган ходимларнинг ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди.

247views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл фуқаро боласи билан ИИБ биносига олиб келингани ва аёл уларга қаршилик кўрсатгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Видеода кўриш мумкинки, аёлнинг ёнида вояга етмаган фарзанди ҳам бўлган ва бу жанжал ҳолати у болакайнинг кўз олдида содир бўлган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Пойтахт ИИББ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. 
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 11 март куни тахминан соат 21:30 атрофида Миробод тумани ҳудудида содир бўлган. 1989 йилда туғилган (муқаддам бир неча маротаба МЖтКнинг моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган) Х.А. ўзининг уч нафар вояга етмаган фарзандларидан (2015, 2020 ва 2022 й.т.) фойдаланиб, уларнинг соғлом ҳаёт кечириши, таълимга жалб қилинишини таъминламасдан, тиланчилик билан шуғулланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва қонуний чора кўриш мақсадида ППХ ходимлари ушбу аёлни яқин орадаги ИИБга таклиф қилишган. Бироқ фуқаро ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузишган. 
Мазкур ҳолат юзасидан  фуқаро Х.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси ("майда безорилик"), 188-3-моддаси ("тиланчилик қилиш") ва 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 
Уч нафар вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. 
"Видеотасвирда акс этган ҳолатда ходимларнинг ҳаракатига бахо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган",- дейилади хабарда.
247views0replies
0

Комментарии