Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда кўп қаватли уйнинг лифти ичида одамлар билан тушиб кетди — видео

Лифтнинг секинлаштириш функциясини амалга оширувчи датчик носозлиги туфайли лифт ҳаракатланишдан тўхтаб қолган

1270views0replies
0

Видеодан кадр

Яшнобод тумани Нормуҳаммедов даҳасида жойлашган 12 уйнинг лифти тушиб кетганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги изоҳ берди. Мазкур ҳолат вазир ўринбосари Озода Жўраева томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Таъкидланишича, лифтнинг тўхташ қаватига келганда секинлаштириш функциясини амалга оширувчи датчик носозлиги туфайли ўз вақтида керакли сигнал етиб бормаган. Шу боис лифтнинг ҳимоя функцияси ишлаб, 2 ва 3 қаватлар оралиғида ҳаракатланишдан тўхтаб қолган.
Кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи "Ecо hudud" ва лифтларнинг фойдаланишини шартнома асосида амалга ошириб келаётган "Хавфсиз лифт" ташкилотининг 24/7 диспетчерлик хизматига келиб тушган мурожаат тезкорлик билан бартараф этилган.
Воқеа жойига лифтга хизмат кўрсатувчи ташкилот вакиллари етиб келиб, аҳолини 4-5 дақиқа ичида лифтдан чиқариб олишга муваффақ бўлган.
Озода Жўраева муаммони келтириб чиқараётган сабабларни туб моҳиятига етиш мақсадида Яшнобод тумани ҳокими, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳолатни муҳокама қилди. Бунда тизимни рақамлаштириш, кузатув механизмини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, масъулларга, лифт кабиналарида алоқа каналларини яхшилаш юзасидан аниқ топшириқлар белгиланиб, мазкур ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.
1270views0replies
0

Комментарии