Кеча, 11 март куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида вазирлик тизимидаги ташкилотларда ижро интизомининг бажарилиш ҳолати юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори лавозимига қайтди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Янги раҳбарга ташкилотлар ишини янги босқичга олиб чиқиш бўйича вазифалар қўйилди.
У ушбу лавозимда 2023 йил октябрь ойидан буён муассасага раҳбарлик қилиб келган Санжар Эрданов ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Одилжон Абдуқаҳҳоров 2017-2020 йилларда "Ўзбекконцерт" раҳбари лавозимида ишлаган.