“Унга бир соатдан ортиқ тез тиббий ёрдам кўрсатилмади. Натижада, у тахминан уч литр қон йўқотди. У касалхонага жуда кеч етказилган, тўққиз соатли операциядан сўнг, унинг ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ, жарроҳлик амалиёти нотўғри бажарилгани натижасида, унинг чап оёғи ўнг оёғидан 7 см узунроқ бўлиб, қиз ногирон бўлиб қолган.
Клипни суратга олиш ташкилотчилари ва бошқа иштирокчилар унга керакли ёрдамни кўрсатишмади. Аввалига тўрт ой давомида унга 500 доллар тўлашди, жарима пули бошқа берилмаслигини маълум қилишди. Агар бу ҳолат ҳақидаги видео ва маълумотлар интернетга тарқатилса, ёрдам пули бутунлай тўхтатилишини айтишди”, - дея қўшимча қилинади ижтимоий тамоқда эълон қилинган ёрдам мурожаатида.
“Ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган, дейишади, лекин бу тўғри эмас. Касалхонага борган пайтдан бошлаб ва ҳозирги воқеаларгача ҳамма нарса видеога ёзиб олинган", - дейди у.
“Аввалига бир нарсани айтишди, энди уй, машина талаб қилишяпти... Ҳаммаси ҳужжатлаштирилган, унга ёрдам берилганини тасдиқловчи видеолар мавжуд”, - деди у.
“Мени суратга олиш ишларига оператор сифатида таклиф қилишган. Ёлғон маълумотни тарқатиш қабул қилиниши мумкин эмас. Саволларингиз бўлса, биз билан боғланинг. Биз тушунтириш беришга тайёрмиз”, - деди у.