• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 марта 22:54

Бош вазир Mercedes-Benz русумли хизмат автомобилини Malibu’га ўзгартирди

Абдулла Арипов барча амалдорларга хорижий хизмат машиналаридан фойдаланишни тўхтатишни топширган.

177
0

Энди ўзбекистонлик амалдорлар ҳам маҳаллий автомобилдан фойдаланади. Бош вазир Абдулла Арипов ҳам ўзининг Mercedes-Benz хизмат автомобилини Malibu’га алмаштирди.

Абдулла Арипов 7 март куни видеоселектор йиғилиши ўтказиб, барча амалдорларга хорижий хизмат машиналаридан фойдаланишни тўхтатишни топширган.

“Президентимиз берган барча топшириқларни сўзсиз бажаришимиз шарт. Муҳокамага ўрин йўқ. Менга буни 20 мартдан ёки апрелдан жорий қилайлик, деб таклиф беришяпти. Йўқ, унақаси кетмайди. Президентимиз топшириқ бердими, зудлик билан бажаришимиз шарт. Бу ҳукуматнинг асосий вазифаси",- деган Бош вазир видеоселекторда. 

Қўшимча қилинишича, бугунги кунда ҳукумат таркибидаги барча вазирлик ва идоралар хизмат автомобили сифатида маҳаллий автотранспорт воситаларидан фойдаланишга ўтган. Шу кунгача фойдаланиб келинган машиналар эса e-auksion орқали сотувга чиқарилади.

177
0