• 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 11 марта 2025

"Навоий азот" АЖдаги чақнашда 1 киши ҳалок бўлди (видео)

Аниқланишича, 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

855
0

Бугун, 11 март куни соат 14:10 да Навоий вилояти Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган "Навоий азот" АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат  14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да батамом ўчирилди. 

Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирга жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

855
0