• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 11 марта 14:01

Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" сафарда "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олиб боради

Элит Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувида "Пахтакор" Ар-Риёдда "Ал-Ҳилол"га қарши жавоб ўйинини ўтказади.

337
0

Бугун, 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи жавоб учрашувида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Ар-Риёдда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув Ар-Риёддаги "Kingdom Arena" стадионида соат 01:00 да бошланади.

Шунингдек, "Пахтакор" клуби раиси Жаҳонгир Ортижхўжаев ҳам жамоа ўйинини бевосита стадиондан туриб томоша қилиш учун Саудия Арабистонига йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, икки жамоа ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда "Пахтакор" рақибларини 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

337
0