• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 марта 12:50

Сурхондарёда 8 ёшли қиз юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди

2-синфда ўқийдиган қиз мактабдан чиқиб, автомобиль йўлини кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.

323
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 7 март куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Дарбанд МФЙ ҳудудида 2-синф ўқувчиси бўлган 8 ёшли қиз мактабдан чиқиб автомобиль йўлини кесиб ўтаётган вақтда 1992 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувидаги ГАЗ-53 юк автомашинаси билан ҳаракатланиб келиб уни уриб юборган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ЙТҲ натижасида вояга етмаган 8 ёшли қиз олган оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасида ҳаётдан кўз юмган.

323
0