Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 2 нафар йўловчи болаларни уриб, қочиб кетган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум қилинишича, ҳолат 2024 йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 атрофида Жиззах вилояти Бахмал туманида содир бўлган. 1991 йилда туғилган А.О Cobalt автоуловини Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси, 2020 йилда туғилган И.К.ларни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ушбу ЙТҲ оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Бахмал тумани судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи 3 йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, унга нисбатан 9,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ундан ташқари, жабрланувчининг қонуний фойдасига 145 млн сўм маънавий ва моддий зарар тўланиши белгиланди.