• 12 161 сум
    -72.68
  • 14 179 сум
    -55.38
  • 154 сум
    -0.92
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 161 сум
    -72.68
  • 14 179 сум
    -55.38
  • 154 сум
    -0.92
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 марта 23:54

Қашқадарёда ёқилғи қуйиш шохобчада ёнғин содир бўлди — жароҳатланганлар бор (видео)

ФВВ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

467
0
ФВВ

ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 10 март куни Қашқадарё вилояти Касби тумани "Дўстлик" МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёнган. 

Воқеа жойига қутқарув хизматида 4 та ёнғин қутқарув бўлинмалари соат тахминан 22:04 да этиб бориб, соат 22:33 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.

"Ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши. Ҳайриятки, ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда", - дейилади хабарда.

467
0