Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судида мактаб ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига оид маъмурий иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, шу йилнинг 4 март куни Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган 322-мактаб ўқитувчиси Э.П. 10-синф ўқувчиси Р.Ф.ни (қиз бола) ҳуқуқ дарсидан ҳар-хил бахоналар билан хонасига чақириб, эшикни қулфлаб, кел бир қучоқлай деб, тегажоқлик қилмоқчи бўлган. Шундан сўнг ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Суд мажлисида Э.П. Сирғали ўқувчи Р.Ф.ни хонасига чақириб, эшикни қулфлаб, шаҳвоний шилқимлик қилмоқчи бўлганлигини, бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини ва унга енгиллик беришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Э.П. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.