Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев олти давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

Миср, Италия, Қирғизистон, Беларусь, Грузия ва Туркиянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари ишонч ёрлиқларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

60views0replies
13

president.uz

Бугун, 6 март куни Шавкат Мирзиёев Мисрнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Тамер Фати, Италиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Пергабриэл Пападия де Боттини, Қирғизистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Дуйшонқул Чотонов, Беларуснинг фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Огородников, Грузиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Давид Котария ва Туркиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Уфук Улуташдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Давлат раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Ўзбекистондаги фахрий миссияси бошлангани билан самимий табриклади. Дунёда можаролар кескинлашиб, геосиёсий рақобат кучайиб бораётган ҳозирги даврда дўст давлатларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши ҳар қачонгидан ҳам муҳим экани таъкидланди.
Президент, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлагани учун дипломатик миссиялар раҳбарлари вакиллик қилаётган мамлакатлар ҳукуматларига миннатдорлик билдирди.
Маросим якунида президент янги тайинланган элчиларга шарафли ва масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади, шерикликни мустаҳкамлаш учун мавжуд барча имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди, ҳудудлар ва хусусий бизнес вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилишни тавсия этди.
60views0replies
13

Комментарии