Содир бўлган ушбу ЙТҲ юзасидан Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 22 февраль куни куни соат 06:00 атрофида Перм ўлкасининг Оса туманида Ўзбекистон давлат рақами 75 В 435 NA Lada Largus автомашинасида бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва Simaz автобуси иштирокида йўл транспорт ходисаси содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида ва оғир жароҳатлар сабабли касалхонада вафот этишган.
Ўзбекистон фуқароларининг қолган 3 нафар турли-хил тан жароҳатлари билан Перм ўлкасининг Оса марказий туман шифохонасига жойлаштирилганлар ва ҳозирда тиббий муолажалар олмокдалар.
"Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, вафот этган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга тезкор равишда қайтариш ишлари якунланганлигини ва жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатиб келинаётганини маълум қиламиз," - дейилади хабарда.