Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор қийматига яқинлаштириш мақсадида оммавий баҳолаш бошланди

Бу кўчмас мулк бозорининг ягона маълумотлар базасини яратишга, солиқларнинг камайиши ва адолатли солиққа тортишга олиб келади. Ислоҳотлар доирасида 8 миллиондан ортиқ кўчмас мулк обекти ва 7 миллионга яқин ер участкаси баҳоланади.

66views0replies
0

UzNews.uz

Кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин қийматини аниқлашнинг замонавий усул ва механизмларини қўллаш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий активларини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент қарори 5 март куни эълон қилинди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш уч босқичда амалга оширилади:
• 2025–2026 йиллар – Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида;
• 2026-2027 йиллар – Нукус ва вилоят марказларида;
• 2027 ва ундан кейинги йиллар – бошқа ҳудудларда.
Шу тариқа, республикадаги 8 миллиондан ортиқ турар-жой ва нотурар жой ҳамда 7 миллионга яқин ер участкаларининг қиймати белгиланади, кўчмас мулк бозорининг маълумотлар базаси яратилади, солиққа тортишда адолат тамойили жорий этилади.
Шу мақсадда Кадастр агентлиги ҳузурида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган этиб белгиланди.
1 ноябрга қадар маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича “Кўчмас мулк бозори мониторинги”, шунингдек, объектларнинг бозор қийматига яқин қийматини аниқлаш бўйича “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш” автоматлаштирилган тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш топширилди.
Бундан ташқари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 2025-йил декабрига қадар Тошкент шаҳрида ўтказилган экспериментнинг дастлабки натижаларига кўра солиқ ставкаларини пасайтириш ҳамда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ солинадиган базаларни тиклаш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилди.
66views0replies
0

Комментарии