Бугун АОКАда олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Алишер Абдуллаев таълим бўйича амалга ошириладиган ишларга тўхталди.
“2020-2021 йилги ўқув йилидан 46 та таълим муассасаси крдеит-модул тизимига ўтди. Бу тизимга ўтган ОТМда кейинги ўқув йилидан рейтинг қайдномаси ва электрон журнал бекор қилинади. Бу ҳам шаффофлик ва талабалар, профессор-устозлар учун катта имкониятлар яратади”, - дейди Алишер Абдуллаев.