Uzbekistan Airports компанияси E-auksion.uz электрон платформасига Тошкент халқаро аэропорти ва қурилаётган юк терминалидаги майдонни ижарага олиш учун бир нечта лотларни жойлаштирди.
Учиб кетиш терминалида қуйидаги жойлар савдога қўйилган:
Учиб кетиш залининг стерил ҳудудида халқаро бренд остида фаолият юритувчи умумий овқатланиш шохобчасини жойлаштириш учун 30 кв.м майдон савдога қўйилган. Бошланғич йиллик қиймати - 540 млн сўм (ҚҚСсиз).
Учиб келиш залида CIP-lounge - умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиш учун 40 квадрат метр майдонга эга ҳудуд. Бошланғич баҳоси - 288 млн сўм (ҚҚСсиз).
Шунингдек, аэропорт ҳудудида 72,59 кв.м майдонли бино авиация тозалашини ўтказиш учун перронга чиқиш имконияти билан ижарага берилади. Бошланғич йиллик қиймати - 548,7 млн сўм (ҚҚСсиз).
Янги юк терминалининг маъмурий биносида умумий овқатланиш шохобчаси (ошхона) ни жойлаштириш учун 132,2 кв. м майдон ижарага берилади. Бошланғич йиллик қиймати - 237,9 млн сўм (ҚҚСсиз).
Аукцион савдоси 11 ва 13 март кунлари E-auksion.uz электрон платформасида бўлиб ўтади.