Аввалроқ, Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси учун бўш иш ўринлари эълон қилинган эди. Бироқ ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг call-марказга қўнғироқ қилиб, боғлана олмаётгани акс этган хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасида Бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, кун давомида 1000 га яқин қўнғироқ бўлмоқда. Қўнғироқлар сони кўпайганлиги туфайли, лимит (бир пайтнинг ўзида 50 тагача қўнғироқ)дан ошганда узилиш рўй берган.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат 4 март соат 12:00 га қадар бартараф этилади.
"Қолаверса, қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган (боғлана олмаган) фуқаролар учун Телеграм бот ишга туширилмоқда. Эндиликда мазкур лойиҳада ишлашни истаган ҳамюртларимиз @yangi_toshkent_qurilishi_bot орқали ўзлари ҳақида маълумотларни ёзиб қолдиришса, call-марказ операторлари маълумотда кўрсатилган рақамга кун давомида қайта алоқага чиқади",- дейилади хабарда.