• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 14:26

Тошкент вилоятидаги боғчада тарбиячи гимнастика таёқчаси билан тарбияланувчиларни урди

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

465
0
Видеодан кадр

Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи тарбияланувчиларга нисбатан ножўя ҳаракат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 6 январь куни Паркент туманидаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кечги соат 17:00 атрофида содир бўлган.

Муассасада жисмоний тарбия йўриқчиси вазифасида фаолият юритадиган П.А. тарбияланувчиларни гимнастика таёқчаси билан туртиб, қаторга туришга ундаган. Ўрганишлар давомида ташкилотнинг тарбиячиси Ш.М. ҳам болалар билан қўпол муносабатда бўлгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан муассасанинг жисмоний тарбия йўриқчиси П.А. ҳамда тарбиячи Ш.М. билан тузилган шартнома меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан бекор қилинди.

465
0