• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 12:16

Қурилиш майдонларида чанг ва қум кўтарганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ушбу ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга 50 бараваригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

332
0
UzNews.uz

Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан МЖтКга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги Ўзбекистон қонунини имзолади. Қонун матни "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган. 

Унга кўра, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 85−1-моддаси билан тўлдирилди. Булгиланишича, ўлчами 500 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этмаган, шунингдек, ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.

Агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланилади.

Аввалроқ, мазкур қонун сенат йиғилишида сенаторлар томонидан маъқулланганди

332
0