• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 3 марта 13:20

Бухорода танишини пичоқлаб, ўлдирган 60 ёшли эркак 23 йилга қамалди

У оилавий келишмовчилик сабаб марҳум йигитнинг онасини ҳам пичоқлаган.

238
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Бухорода 60 ёшли эркак танишини пичоқлаб ўлдиргани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик. 

Маълум қилинишича, судланувчи эркак келишмовчилик оқибатида танишлари аёл Н.А. ҳамда У.Д. (эркак) ни қасддан ўлдиришни мақсад қилиб, уларнинг танасининг турли соҳаларига ошхона пичоғи билан урган. Оқибатда У.Д. шаҳар тиббиёт бирлашмасида олган тан жароҳатлари билан вафот этган.

Аёлга шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Когон шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов хабар қилди. 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 25, 97-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

238
0