Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистон Миллий банки Олмалиқ шаҳрида янги банк хизматлари марказларини очмоқда

NBU хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва молиявий хизматларни оммабоп қилиш мақсадида Олмалиқда янги марказлар очмоқда. Марказлар, жисмоний ва корпоратив мижозлар учун дам олиш кунларисиз соат 09:00 дан 17:00 гача ишлайди.

88views0replies
0

Ўзбекистон Миллий банки аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда уларнинг қулайлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда, Олмалиқ шаҳрида янги банк хизматлари марказлари очилмоқда, бу эса ҳудуднинг молиявий инфратузилмасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Янги марказлар нафақат жисмоний шахслар, балки корпоратив мижозларга ҳам хизмат кўрсатади. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида марказлар дам олиш кунларисиз, соат 9:00 дан 17:00 гача хизмат кўрсатади. Марказлардан бири шаҳрининг марказий қисмида, "Ойдин" бозори ҳудудида жойлашган.
Банк амалиётларининг қулайлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди: шаҳарда 50 та замонавий банкомат ўрнатиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Миллий банки барча мижозларга қулай бўлган банк хизматлари шунингдек кредит маҳсулотларини қулай шартларда тақдим этади. Иш ҳақи лойиҳасида иштирокчилари учун махсус кредит таклифлари мавжуд.
Шаҳарнинг энг йирик корхонаси бўлган Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ўзбекистон Миллий банкининг асосий корпоратив мижозларидан бири ҳисобланади. Банкнинг иш ҳақи лойиҳаси доирасида комбинат ходимлари учун махсус таклифлар, жумладан, кредит маҳсулотлари бўйича имтиёзли шартлар тақдим этилади.
Банк хизматлари марказлари манзиллари:
“Зарҳал” офиси —  Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, Шароф Рашидов кўчаси 38-уй;
“Ойдин” офиси — Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, "Тошкент" МФЙ, Эҳтиром кўчаси, 8-уй;
“Олмалиқ” офиси — Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчаси, 31B-уй.
Алоқа учун телефонлар: 1344, +99878 148-00-10
Реклама ҳуқуқлари асосида
88views0replies
0

Комментарии