"Дунё" АА хабарига кўра, кўлга киритилган медаллардан 1 таси олтин, 3 таси кумуш ва 13 таси бронза. Бу йилги олимпиадада 23 та давлатдан 1800 нафар ўқувчи синфлар кесимида ўз билимларини синовдан ўтказди. Миллий саралаш босқичида Ўзбекистондан 1000 нафардан ортиқ ўқувчи қатнашди, улар орасидан 60 нафари халқаро босқичга йўлланма олди.
Олимпиада ғолибларига халқаро даражадаги дипломлар топширилди. Бу уларга келгусида нуфузли олий ўқув юртларида ўқишга кириш, стипендия ва таълим имтиёзларини олиш ҳуқуқини беради.
Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасига (CEAMO) Сингапурнинг Терри Чью академияси томонидан асос солинган. Мазкур олимпиада орқали ўқувчиларнинг математика фанидан билими ва саводхонлиги синовдан ўтказилади.
Ушбу нуфузли халқаро олимпиадада Австралия, АҚШ, Сингапур, Индонезия, Япония, Хитой, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг 7 дан 18 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари мунтазам иштирок этиб келмоқда