• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 1 марта 15:01

Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида 3 та туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

818
0
muslim.uz

Кеча, 28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги "Ҳаким Термизий" жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва "Мангузар" жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани "Олтинтепа" масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани "Хўжа Аҳрори Валий" жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги "Зангиота" жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги "Ҳасанбой ота" жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

818
0