Ички ишлар вазирлиги ҳужжатлар учун рақамларни пуллик асосда танлаш имкониятини назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Ташаббус ID-карта, хорижга чиқиш биометрик паспорти (загранпаспорт), ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома каби ҳужжатларга тааллуқли.

Ҳужжатда таъкидланганидек, бу фуқаролар ўртасида ушбу ҳужжатларни исталган рақамлар комбинатсияси билан олишга бўлган талаб тобора ортиб бораётгани билан боғлиқ.
Комбинатсиялашган рақамларни сотиш ваколатли орган - ИИВ Мигратсия ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан тақдим этилган рўйхат асосида ахборот тизими орқали ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Рақамларни танлаш ва сотиб олиш онлайн тарзда амалга оширилиши таклиф этилади, бунда рақамлар серияси сотув жараёнида иштирок этмайди.
Лойиҳа муҳокамаси 8 мартга қадар давом этади.