• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 28 февраля 12:18

Исроилда автомобиль ҳайдовчиси 10 дан ортиқ одамларни уриб юборди

Одамларни уриб юборишда гумон қилинган фаластинлик 53 ёшли ҳайдовчи савдо мажмуасига кираверишда отиб ўлдирилган.

104
0
calcalist.co.il

Исроилда автомобиль ҳайдовчиси автобус бекатида турган одамларни уриб кетиши оқибатида 14 киши жабрланди, дея хабар бермоқда Ynet портали.

Хабарда айтилишича, 17 ёшли қиз оғир аҳволда бўлиб, боши ва оёқ-қўлларидан жиддий жароҳат олган. Шунингдек, 60 ёшли эркак ва 19 ёшли аёл бошидан жароҳат олган, уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Барча жабрланганлар Хадердаги "Гилел Яфе" касалхонасига ётқизилган.

"Гумонланувчи ҳайдовчи Исроилда ноқонуний яшаган 53 ёшли фаластинлик бўлиб чиқди. ЙТҲ жойидан қочиб кетган автомобиль ҳайдовчиси қочишга уриниб, тўрт километр йўл босган ва полиция томонидан Ган-Шмуэлдаги савдо мажмуасига кираверишда тўхтатилган ва ўша ерда отиб ўлдирилган," - дейилади хабарда.

104
0