• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 28 февраля 11:28

Ўзбекистонда март ойи совуқ ёмғирли ҳаво билан бошланади

Синоптикларнинг хабар беришича, якшанба куни республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши, ҳаво ҳарорати меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.

242
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

1 март – шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

2 март – якшанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёғингарчилик бўлади. Марказий вилоятларда ва республика жанубида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Ҳудуднинг катта қисмида шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилади, аммо ҳали ҳам меъёрий қийматлардан паст бўлади.

Республиканинг шимоли-ғарбий ва чўл ҳудудларида яна совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида якшанба куни кечаси 7-12 даража совуқни, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқни, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқни, кундузи 0-5 илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 28 февраль ва 2 март кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.

Тошкентда 28 февраль ва 2 мартда асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат 2 март куни кечқурун ёғингарчилик бўлиши мумкин, шамол тезлиги  10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 28 февралда 6-8 даража илиқ, 1-2 мартда 8-10 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

242
0