Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан умумтаълим муассасаларида якуний давлат аттестатсиясини ўтказиш тартиби тасдиқланди.
Унга кўра, якуний давлат аттестатсияси ўтказиладиган фанлар рўйхати, имтиҳонларни ўтказиш шакллари, шунингдек, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини тасдиқловчи халқаро ва миллий сертификатлар рўйхати белгиланди.
Янги тартибга кўра, 9-синф ўқувчилари учун якуний давлат аттестатсияси қуйидаги фанларни ўз ичига олади:
• она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) - ёзма имтиҳон;
• давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган синфлар учун) - ёзма имтиҳон;
• математика - ёзма имтиҳон;
• Ўзбекистон тарихи - ёзма/оғзаки имтиҳон;
• жисмоний тарбия - амалий шаклда.
• давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган синфлар учун) - ёзма имтиҳон;
• математика - ёзма имтиҳон;
• Ўзбекистон тарихи - ёзма/оғзаки имтиҳон;
• жисмоний тарбия - амалий шаклда.
11-синф ўқувчилари учун якуний давлат аттестатсияси қуйидаги фанларни ўз ичига олади:
• она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) - ёзма имтиҳон;
• давлат тили (таълим ўзбек тилида бўлмаган синфлар учун) - ёзма имтиҳон;
• математика (асосий) /математика (чуқурлаштирилган) - ёзма имтиҳон;
• тарих - ёзма имтиҳон.
• давлат тили (таълим ўзбек тилида бўлмаган синфлар учун) - ёзма имтиҳон;
• математика (асосий) /математика (чуқурлаштирилган) - ёзма имтиҳон;
• тарих - ёзма имтиҳон.
Қайд этилишича, 2025 йилдан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумтаълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари ҳам давлат тилидан якуний имтиҳон топширишга мажбур бўлади.
Ўқувчи танловига кўра:
• она тили ва адабиёт (таълим қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик ва қирғиз тилларида олиб бориладиган синфлар учун), биология, физика, кимё, давлат ва ҳуқуқ асослари, география - ёзма имтиҳон;
• чет тили - ёзма/оғзаки имтиҳон.
• чет тили - ёзма/оғзаки имтиҳон.