Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги хусусий боғча тарбиячилари болаларни калтаклаб, қўпол муомала қилишди — видео

ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Боғча маъмурияти уч нафар ходим билан шартномани бекор қилган.

206views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Танзиландия” номли хусусий боғчада болалар мунтазам калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. хусусий болалар боғчасида содир бўлган ҳолат юзасидан
Ҳолат Болалар омбудсманининг UzNews.uz сўровига асосан маълумот беришича, 2025 йил 12 февраль куни 7 нафар ота-оналар томонидан хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган фарзандларига нисбатан тарбиячилар қўпол муносабатда бўлаётганлиги билдирилиб, қонуний чора кўриш бўйича мурожаат қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Болаларга нисбатан тан жароҳати етказилганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мактабгача таълим муассасаси маъмурияти томонидан 3 нафар тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
"Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.
206views0replies
0

Комментарии